Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» Қашқадарёдаги автосалон раҳбарини ишдан олди

«GM Uzbekistan» Қашқадарёдаги автосалон раҳбарини ишдан олди

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» АЖ томонидан «AS Qashqadaryo Servis» дилерлик маркази автомобиль савдоси бўйича сайёр текширувдан ўтказилганда автосалон фаолиятини ташкиллаштиришда ҳамда мижозлар билан ишлашда кўплаб қонунбузарлик ва қўпол хатоларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

Хусусан: 

  • автомобиль савдосида тизимли ишлар йўлга қўйилмагани;
  • электрон аризаларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олишда ўрнатилган тартибларга риоя қилмаганлик, хусусан рўйхатга қўйишда рад жавоби берилганлик;
  • мижозларга ўз вақтида ва зарурий маълумотлар берилмаганлик;
  • автомобилларга шартнома тузишда навбатга риоя қилинмаганлик;
  • мижозни огоҳлантирмасдан аризаларни бекор қилиш;
  • мижозлар учун қулай шароитлар мавжуд эмаслиги;
  • ходимлар фаолиятида коррупция аломатларининг мавжудлиги, шунингдек мижозларсиз бир қатор шартномалар расмийлаштирилганлик ҳолатлари.

Текширув натижасида «AS Qashqadaryo Servis» ДК раҳбари лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига янги раҳбар – Ҳамроев Шуҳрат Зокирович тайинланган. Унинг зиммасига мавжуд хатоликларни тўғрилаш, дилерлик маркази фаолиятини сифат ва хизмат жиҳатдан янги даражага кўтариш топширилган. Ш.Ҳамроев бундан аввал Қашқадарё вилояти ёқилғи-энергетика савдоси мажмуасида фаолият юритган.

Текширув натижасида аниқланган ҳужжатлар Қашақадарё вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига экспертиза учун топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг