Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» ўз номини ўзгартиради

«GM Uzbekistan» ўз номини ўзгартиради

«GM Uzbekistan» компанияси ўз номини ўзгартирмоқчи. Хабарга кўра, бу бир неча ой ичида амалга ошади. Бу ҳақда бугун, 5 февраль куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжумани чоғи маълум бўлди.

Компания хабар беришича, янги ном ҳақида алоҳида эълон қилинади. Ўзгаришга «Ўзавтосаноат» «General Motors»нинг улушини сотиб олгани сабаб сифатида келтирилмоқда.

Хабар берилишича, ўтган 2018 йили 25,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги автомобиллар ва бутловчи қисмлар экспорт қилинган. 2019 йилда кўрсаткични 118,6 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Компания маҳсулотлари экспорт қилинаётган мамлакатлар қаторига Афғонистон ҳам қўшилади.

«GM Uzbekistan» 2018 йили 220 667 дона автомобиль ишлаб чиқарганди. Компания учун тарихий рекорд ҳам 2018 йил декабрида қайд этилди — 34 117 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг