Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» декабрь ойида рекорд қайд этди

«GM Uzbekistan» декабрь ойида рекорд қайд этди

Фото: «GM Uzbekistan»

Кеча, 29 декабрь куни «GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятининг Асакадаги заводи 2018 йилдаги 220 мингинчи автомобилни ишлаб чиқарди. Бу автомобиль – «Chevrolet Nexia». Шу билан раҳбарият томонидан йил охиригача ишлаб чиқариш қувватини 220 минггача етказиш бўйича қўйилган мақсадига эришилди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Айтилишича, компания тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилган – 34117 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу кунига мингдан ортиқ автомобиль дегани.

Компания томонидан ўтиб бораётган йилда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ҳар бир модели таннархи ўртача 10-16 фоизга пасайтирилди, импорт харажатлари эса 73 миллион АҚШ долларгача қисқарди.

Янги йилда Асака автомобиль заводи жамоаси 15 кунга таътилга кетиши маълум

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг