Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» «Damas» ишлаб чиқаришни кўпайтиради

«GM Uzbekistan» «Damas» ишлаб чиқаришни кўпайтиради

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» компанияси 2019 йилда «Damas» ва «Labo» автомобилларини ишлаб чиқаришни 54 минг донагача етказмоқчи.

2018 йилда бу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажми 42 минг донани ташкил этади. Келгаси йилда эса уларни ишлаб чиқариш 54 минг донагача етказилади.

Компаниянинг маълум қилишича, 8 ноябрь ҳолатига мижозлар учун 27 мингта шартнома тузилган (23 мингта шартнома «Damas» ва 4 мингта шартнома «Labo» учун).

Аввалроқ «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимов «GM Uzbekistan» компанияси мижозлар талабини қондириш ва буюртмаларни ўз вақтида етказиб бериш мақсадида бир кунда 1000 дона автомобиль ишлаб чиқараётганлигини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг