Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада текин Wi-FI тарқатадиган патруль машиналари пайдо бўлди (фото)

Фарғонада текин Wi-FI тарқатадиган патруль машиналари пайдо бўлди (фото)

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан 2та «Tracker» ва «Lacetti» русумли хизмат автомашиналарига интернет тарқатувчи қурилма ва белгилар ўрнатилди. Эндиликда ҳар қандай фуқаро улардан бепул фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Республикамизда илк бор Фарғонада жорий қилинган бу янгилик, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, уларнинг электрон ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилгани айтилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

«Патруль зиё маскани» дея ном берилган лойиҳадан самарали фойдаланиш учун, фуқаролар хизмат автомашиналари ёнида шахсий уяли алоқа воситаларининг WI-FI тизимини ёқишади ва ундаги «Патруль зиё маскани» тармоғига уланишади. Автомашина сиртидаги махсус QR-коди орқали «ZiyoNet» таълим порталининг кутубхона базасига тўғридан-тўғри уланишади.

Бундан ташқари унда «TAS-IX» тизимидаги бошқа сайтлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг