Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эски автомобилингизни янгисига алмаштирасизми? «TRADE-IN» дастури ишга тушмоқда

Эски автомобилингизни янгисига алмаштирасизми? «TRADE-IN» дастури ишга тушмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4397-сонли қарорига мувофиқ харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи «TRADE-IN» дастури ишга туширилмоқда.

Ушбу дастурнинг йўлга қўйилиши муносабати билан, 2019 йилнинг 26 октябрь куни соат 18:00 да «UzAuto Motors Service & Trade-In Center» марказида дастурнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61 уй (мўлжал: «Дўстлик» метро бекати).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг