Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эълонга ишониб жарима тўлаб юрманг!

Эълонга ишониб жарима тўлаб юрманг!

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Шахсий автомобилда 1 апрелгача рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилгани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги ДХМларда 1 апрель соат 6:00га қадар шахсий автомобилда рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилгани ҳақида жойлаштирилган эълонларнинг фотоси тарқалганди.

Бунга:

«Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказларида махсус рухсатнома бериш 1 апрелга қадар талаб этилмаслиги ҳақидаги эълон жойлаштирилганлиги юзасидан  хабарлар тарқалди.

Мазкур эълон расмий асосга эга эмас. Ҳозирда ушбу эълон Марказлардан олиб ташланган. 

Соҳага оид ўзгариш мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида маълумот расмий саҳифаларимизга жойлаштирилади», дея муносабат билдирди Давлат хизматлари агентлиги. 

Давлат хизматлари агентлиги бу эълонлар нима сабабдан ва ким томонидан ДХМларда илиб қўйилганига ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати шахсий автомобилларда ҳаракатланиш бўйича аввал эълон қилинган тартибга доир ҳеч қандай ўзгариш бўлмагани, махсус стикер (рухсатнома)сиз ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари 30 март соат 6:00 дан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг