Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экспертлар ўғирлаш қийин автомобиллар рейтингини тузишди

Экспертлар ўғирлаш қийин автомобиллар рейтингини тузишди

Фото: «Audi»

Буюк Британиянинг «Thatcham Research» йўл хавфсизлиги компанияси мутахассислари  ўғирлаш қийин бўлган автомобиллар рейтингини тузишди.

Таъкидланишича, машина ўғрилари йилдан-йилга устамон бўлиб кетишяпти. Масалан, улар бир нечта рақамли қурилмалар воситасида масофадан туриб машина эшикларини осон очишмоқда.

Янги автомобиль олувчиларга кўмак бериш мақсадида «Thatcham Research» экспертлари 2019 йилда чиқарилган 11 та «иномарка»ни жиддий синовдан ўтказишди.

Энг юқори баҳо немисларнинг «Audi e-tron» ва «Mercedes-Benz B-Class» ҳамда британларнинг «Jaguar XE» ва «Land Rover Evoque» моделларига берилди. Бу машиналар механик ва масофавий таҳдидлардан яхши ҳимояланганини кўрсатди.

Синовдан ўта олмаган олтита машина — «Ford Mondeo», «Kia ProCeed», «Hyundai Nexo», «Porsche Macan», «Lexus UX» ҳамда «Toyota Corolla Hybrid»  паст балларни олди. Уларни масофадан туриб ўғирлаш осон.

Бироқ бу борада «Suzuki Jimny»га етадигани йўқ. Унинг ўғрилардан биринчи навбатда ҳимоя қилиши лозим бўлган сигнализацияси ва ғилдираклари қулфи экспертларда салбий таассурот қолдирди ва унга энг паст балл қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг