Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХМлар энди стикер бeрмайди

ДХМлар энди стикер бeрмайди

Фото: Xabar.uz

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда, дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги ахборотига кўра, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг