Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

«14 январь – Ватан ҳимоячилар куни» байрамига бағишлаб бугун, 5 январь куни Қуролли кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида «Ярим марафон» югуриш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, марафон давомида 5 январь куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар Мустақиллик кўчаси, Кичик ҳалқа айланма йўли орқали кўприк таги билан Махтумқули кўчаси, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент чорраҳалари орқали Мустақиллик кўчаларида автомобиль ҳаракати бир муддатга чекланади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг