Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Тошкентда иккита автобус ЙТҲга учради

Бугун Тошкентда иккита автобус ЙТҲга учради

Фото: Тошшахартрансхизмат

Юртимиз мустақиллигининг 28 йиллик тўйи юртимизда кенг нишонланмоқда. Халқимизга қулайлик яратиш мақсадида байрам кунлари 4 кун дам олиш этиб белгиланди. Аммо «Тошшахартрансхизмат» АЖ автобуслари эса ҳар доимгидек халқимиз хизматида.

Бироқ, халққа муносиб хизмат қилиш, йўловчиларни эсон-омон манзилига етказиш учун нафақат автобус балки бошқа транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳам масьул эканлигини кўпчилигимиз унутиб қўямиз.

Бугун 3 сентябрь куни содир бўлган 2 та йўл транспорт ҳодисаси бунга яққол мисол.

Мирзо Улуғбек тумани, Юзработ кўчасида ҳаракатланаётган, 5-автосарой тасарруфидаги 101- йўналишда ҳаракатланаётган Мерседес-Бенц русумли автобус ортидан Матиз енгил автомобили келиб урилган. Йўл транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган.

Иккинчи транспорт ҳодисаси ҳам айнан шу кўчада содир бўлган. Иккинчи автосарой тасарруфидаги 198- йўналишда ҳаракатланаётган Исузу русумли автобус ортидан Газель микроавтобуси келиб урилган. Икки нафар йўловчи жабрланган.

Ҳурматли йўловчи ва ҳайдовчилар. Йўлларда эьтиборли бўлинг. Жамоат транспорти ҳаракатига халақит берманг. Унда бир эмас юзлаб йўловчи борлигини унутманг. Уларнинг ҳаётини хавфга қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг