Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бочка»нинг йўли нега тирбанд? Ҳокимлик жавоб берди

«Бочка»нинг йўли нега тирбанд? Ҳокимлик жавоб берди

Охирги вақтларда Бўстонлиқ туманида тирбандликлар юзага келаётган ва бу ҳолат дам олишга чиқиш истагида бўлган ҳамюртларимизга ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати бу борада маълумот бериб ўтди.

Бўстонлиқ туманида туризм индустриясини жадал ривожлантириш, туманга келаётган транспорт воситаларини тирбандликларни олдини олиш, уларнинг ҳаракатини тартибга солиш, хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис тирбандликлар юзага келган.

Жумладан, туман ҳудудидан ўтган 4Р12 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобил йўлининг 74 км.да жойлашган Хўжакент қишлоғи умумий овқатланиш жойлари (Бочка) олдида эски кўприкни замонавий йўл инфратузилмасига айлантириш, кенгайтириш, таъмирлаш ҳамда қўшимча айланма йўллар қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли дам олиш кунларида ушбу таъмирланаётган кўприк олдида транспорт воситаларининг тирбандликлари юзага келмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси маҳаллий аҳоли ва Бўстонлиқ туманига дам олиш учун келувчилардан ушбу таъмирланаётган йўл қатнов қисмидан ўтишларида «Йўл ҳаракати қоидалари»га риоя этишларини ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳурмат қилишларини сўрайди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг