Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобилни кўзгули тусда қорайтириш мумкинми?

Автомобилни кўзгули тусда қорайтириш мумкинми?

Фото: «plenki.spb.ru»

4 сентябрдан бошлаб банкларда «тонировка»га рухсат олиш учун ариза бериш тўхтатилиши ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар ИИББ «тонировка» борасида бошқа бир муҳим жиҳатга ҳам тўхталди.

Бугунги кунда бир савол ҳайдовчилар томонидан кўп бора такрорланади: автомобиль ойнасини кўзгу тусли қилиб қорайтириш мумкинми?

Шуни ёдда тутиш керакки, амалдаги қонунчилик буни тақиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2012 йилдаги «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги 191-сонли қарорининг 74-бандида: «Кўзгу эффектли ойнадан фойдаланишга йўл қўйилмайди» дейилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг