Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобиль олиб қочиш билан боғлиқ иш кутилмаган тус олди

Автомобиль олиб қочиш билан боғлиқ иш кутилмаган тус олди

10 март куни соат 23.20 да 102 рақамига вақтинчалик пойтахтнинг Сергели туманида яшовчи қашқадарёлик 40 ёшли Ҳамза Б. қўнғироқ қилиб, унинг «Ласетти» русумли автомобили олиб қочилганлиги ҳақида хабар берди.

Воқеа Ҳамза Б. яшайдиган уй олдида рўй берган. У уйига ишдан кеч соат 19.00 атрофида келиб, «Ласетти» русумли автомобилини уйидан тахминан 50 метр узоқликда қолдирган. Тахминан соат 23.10 атрофида автосигнализация ишлаб кетади. Ҳамза Б. пастга тушганида машина қолдирилган жойида йўқ эди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомобиль Тошкент вилояти Зангиота туманида топилди. Аниқланишича, «Ласетти» автомобили аслида бошқа шахсга тегишли бўлган, Ҳамза Б. эса уни ишончнома асосида бошқариб юрган. Автомобилнинг асл эгасининг айтишича, Ҳамза машинани кейинчалик харид қилиш шарти билан ижарага олган, аммо келишув шартларини бажармаганлиги сабабли эгаси машинани олиб кетишга қарор қилган. 

Бу каби тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида ҳамюртларимиздан келишув тузиш ва уни бекор қилиш вақтида қонун доирасида ҳаракат қилишларини сўраймиз, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг