Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобил ғилдирагининг ейилиши қанчалар хавфли? Шу ҳаводан ҳамма нафас олади

Автомобил ғилдирагининг ейилиши қанчалар хавфли? Шу ҳаводан ҳамма нафас олади

Фото: Аvtonov.info

Мамлакатимизда 60 фоиз ёки йирик шаҳарларимизда 80 фоиздан ортиқ транспорт воситаси атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида деярли 95 фоизга тўғри келади. Автомобиль ички ёнув двигателларидаги газ қолдиғи ҳавода ис газининг йиғилиб боришига сабаб бўлмоқда. Ҳавода ис гази миқдори ортиши натижасида ёруғлик энергияси иссиқлик энергиясига айланиб, инсон учун ўта хавфли «иссиқхона эффекти» ҳосил бўлади.

1000 та автомобиль ғилдирак резина балонларининг ейилишидан бир йилда ҳавога ўн-ўн икки минг килограммгача олтингугуртли резина чанги чиқарилади. Москва, Ереван, Нью-Йорк, Тошкент, Деҳли, Милан каби шаҳарлар ҳавосидаги ис гази миқдори рухсат этилган нормадан 7-12 баробар зиёд экани аниқланган.

Автомобиль резина шиналаридан ҳавога кўтарилган олтингугурт ангидридлари атмосфера ҳавоси таркибидаги сув томчиларида эриб кетади ва фотокимёвий реакциялар асосида сульфат кислота ҳосил қилади. Бу кислота ҳаводан оғир бўлганлиги учун ер юзасига тушиб, тупроқни ифлослантиради, ўсимликларни зарарлайди. Шунингдек, турли аллергик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада яна бир эзгу қадам бўлди, деб ўйлагандик.

Қарорга мувофиқ, энди ҳар ойнинг учинчи жума кунида «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилиши керак эди. Аммо бу қарор тезда унутилди. Ҳавомиз эса автомобиль ис газларидан ифлосланиши давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг