Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Аvto-Idial-Xizmat» мансабдорларига оид жиноят иши қайта тикланди

«Аvto-Idial-Xizmat» мансабдорларига оид жиноят иши қайта тикланди

Ангрендаги «Аvto-Idial-Xizmat» МЧЖ фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида шу йилнинг 17 мартида қўзғатилган жиноят иши орадан 13 кун ўтиб (30 март куни) тўхтатилган эди. Жиноят иши тўхталишига айбланувчининг унда (жиноят ишида) иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалингани (ЖПК 364-модда, 4-қисми) асос бўлгани айтилади.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, шу йилнинг 11 май куни жиноят иши қайта тикланди. Шунингдек, МЧЖ мансабдорларининг хатти-ҳаракатлари ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» бандига қайта малакаланиб, дастлабки тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Ангрен шаҳар ИИБ ТБга юборилган. 

Маълумки, «Аvto-Idial-Xizmat» МЧЖ мансабдорлари аҳолига 20-30 фоиз олдиндан тўлов қилиш ва 5 фоиз устама эвазига енгил автомашина сотиб олишни таклиф қилиб келганди. Бунинг натижасида 2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг март ойига қадар 1506 нафар юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома имзолашга муваффақ бўлинган.

Мазкур шартномаларга асосан (автомашинанинг 20-30 фоизини олдиндан тўлови сифатида) жами 36 316 087 684 сўм пул маблағлари жамият ҳисобига туширилган. Ҳозирча 228 нафар мижозга (23 629 777 528 сўмлик) автомашина етказиб берилган, холос. Қолган 1283 нафар мижозга автомашинани етказиб бермасдан ёки тўланган пул маблағларини эгаларига қайтармасдан фуқароларнинг ҳуқуқларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани айтилмоқда. Етказиб берилмаган автомашиналар пулга чаққанда умумий миқдор 30 531 487 684 сўмни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг