Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Амирсой»га элтувчи йўлда ўпирилиш рўй берди

«Амирсой»га элтувчи йўлда ўпирилиш рўй берди

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, «Амирсой» сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлнинг 3-километрида, 19-20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилганлиги боис, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.

Транспорт воситалари ҳаракати ушбу автомобиль йўлида вақтинча тўхтатилди.

Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 «Тошкент-Чимён» автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.

Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилади. Дам олишга боришни режа қилган фуқаролардан вақтинча «Амирсой» томон ҳаракатланмасликлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг