Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аэропортда «ноқонуний» таксичи ўз хизматларини таклиф қилдими?

Аэропортда «ноқонуний» таксичи ўз хизматларини таклиф қилдими?

Фото: «autostrada.uz»

Яқинда ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида И.Каримов номидаги Халқаро аэропортда ўз хизматларини таклиф қилаётган хусусий таксистлардан норозиликлар билдирилди. Таксистларнинг ёпишқоқликларидан ҳам кўра, одамлар асоссиз тарзда кўтарилган нархлардан норози бўлдилар, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хазмати.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ва журналистларнинг хабарларини инобатга олиб, вазиятни назоратга олди. Солиқ идораси ва Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги вакиллари билан бирга автотранспорт воситалари учун ажратилган ҳудудда мунтазам равишда лицензиясиз ишлайдиган таксистларни аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Масалан, апрель ойи ва май ойининг 20 кунида 43 та «ноқонуний» таксистлар аниқланди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-3-моддасига мувофиқ («Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш») чоралар кўрилди.

Аммо шуни тан олиш керакки, улар бутунлай йўқолмаган. Бугун «ноқонуний» таксистлар қуйидаги услубни танлашган: улар машиналарини аэропорт ҳудудидаги автотураргоҳда эмас, узоқроқда қолдиришади. Аэропортдан чиқиш томонга эса мижоз чақирадиган одамларни жўнатишади.

Тошкент шаҳар ИИББ бу каби вазиятга тўқнаш келган барчани «ноқонуний» таксистлар ва уларнинг ёрдамчилари ҳақида Халқаро аэропорт яқинидаги ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимларига хабар беришни, ёки 102, 71-232-30-40 ва 71-232-40-50 рақамлари орқали хабар беришларини сўрайди. Лицензиясиз ишлаётган таксистларни ва уларга ёрдам бераётганларни суратга туширинг, ишончингиз комил бўлсин: чоралар кўрилади, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг